Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА... Афсус... Юрагим эзилар, юрагим нотинч, Кўзимма | ☆YoMg‘IrLaR☆

#ПРЕМЬЕРА...

Афсус...

Юрагим эзилар, юрагим нотинч,
Кўзиммас кўнглимнинг ёшига тўйдим...
Энди қачон кетар дилимдан ўкинч,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Ўзимча нимани талашдим эй воҳ,
Шунчалар ёмонман шунчалар гумроҳ,
Ёки билиб қилдим, ёкида ногоҳ,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Овозим баландлаб, сўзим чўзилиб,
Шайтоним занжири кетди узилиб,
Ҳаттоки у зотнинг ҳақлигин билиб,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Майли Онажоним десам бўлмасми,
Муштипар Онамни кўнгли тўлмасми,
Хўп бўлади дейиш тўғри йўлмасми,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Ўзининг дардлари етиб ортарди,
Турли ташвишлари қўлдан тортарди,
Ҳақсиз Онажоним десам нетарди,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Ҳатто йўқ дейишга ҳаққим йўқ эди,
Мен айтган гапларим ўтли ўқ эди,
Эҳ мендан Онамнинг кўнгли тўқ эди,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Ёнига бораман сўрайман узур,
Болам демагунча топмайман ҳузур,
Мехри йўлларимни ёритгувчи нур,
Онамнинг кўнглини оғритиб қўйдим...

Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!