Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА Муаллифдан: Ортимиздан ёки олдимизда кўплаб инсон | ☆YoMg‘IrLaR☆

#ПРЕМЬЕРА

Муаллифдан: Ортимиздан ёки олдимизда кўплаб инсонлар сизда кўнгил йўқ сиз эътибор бермайсиз тошбағирсиз дейишади...
Тушунмайман қандай қилиб битта юракка икки муҳаббат сиғиши мумкин мени бағритошликда айблаётган гўзаллар тушунинг «Мен фақат Онамни севаман ҳолос»....

Бу йигит ҳиссиз деб юрган таннозлар,
Ушбу ёзганимга кўз ташланг бироз...
Тўғри юрагим бор, ишқим бор бироқ,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Сизлардек минг тусда товланмаганим,
Ёлғонлар овида овланмаганим,
Ҳеч қачон йўлимга ғовланмаганим,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Тиллолар кутмайди боришим кутар,
Дарди кўп, менинг ҳам дардимни ютар,
Қадрига етмасам уволи тутар,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Ҳаёт не кунларни солди бошига,
Гувоҳман тунлари тўккан ёшига,
Арзимайсиз унинг тола сочига,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Ҳиёнат қилмадим унга ҳеч қачон,
Кўнглим уни дейди йўқ бунга гумон,
Ғийбатимни қилиб тинмаган нодон,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Кечалар уҳламай кутган йўлимни,
Ҳеч қандай миннатсиз тутган қўлимни,
Дуоси яшнатар ўнгу сўлимни,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Менда ҳам юрак бор ҳиссиз эмасман,
Фақат Онам дейман ўзга демасман,
Ҳаттоки жаннатга усиз кирмасман,
Мен фақат Онамни севаман ҳолос...

Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!