Get Mystery Box with random crypto!

​​«Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилиш | Maxmud Maxmudov | blog

​​«Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман»

Улуғ аллома, шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг шогирларидан бири ҳадис матнини ўқий бошлади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади...»
Ушбу муборак ҳадиснинг шарҳида улуғ аллома шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ қуйидаги мулоҳазаларни айтиб ўтдилар:
«Биродарлар, бу эътибор беришимиз керак бўлган муҳим масалалардан биридир. Ҳар бир инсон кимни яхши кўраётганига назар солсин. Чунки, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».

Биттаси Майкл Жексонни яхши кўради, яна биттаси Мадоннани, бошқаси эса Мессини...
Биродар, озгина сабр қил! Кутиб тур! Ўша сен яхши кўраётган инсонинг мусулмон бўлиб олсин, кейин яхши кўрасан.
Ҳозир уларни шу ҳолида яхши кўришинг жоиз эмас. Тушунинглар, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».

Тўлиқ ўқиш:

@islomuz