Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев: “Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз уч | Matematika videodarslar

Шавкат Мирзиёев: “Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз учун биринчи ўринда таълим, таълим ва яна таълим туради”

Шавкат Мирзиёев кейинги беш йилда энг кўп эътибор қаратиладиган йўналишлардан биринчиси таълим эканини айтди. Президентга кўра, мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби ва дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

“Бу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга тадбиқ этилади”, – деди Мирзиёев.

Мактаблар қуриш, малакали педагоглар тайёрлаш ва уларнинг маошини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилиши айтилди. Имконияти чекланган болалар таълими учун шароитлар кенгайтирилади.

Kun.uz расмий канали