2022-11-04 16:50:02
Юридик университети ходимлари яхши ташаббус бошлашибди, сизларга ҳам илиндим:
Хабарингиз бўлса керак Юридик университетда Юридик клиника бўлими бор. Лекин, менимча, фуқаролар бу бўлим ҳақида кам маълумотга эга.
Сизга айтсам бу бўлимда фуқароларга бепул маслаҳатлар берилади, ҳаттоки, талабалар клиника мутахассислари, ўқитувчилари билан биргаликда юридик ҳужжат лойиҳаларини ҳам тайёрлаб беришади. Барчаси бепул ва беғараз.
Бугунги кунда ҳамма ҳам адвокатга пул тўлаб маслаҳат олишга ёки ариза ёздиришга маблағи етмайди.
Юридик клиника университетнинг 1 биносида жойлашган. Душанба-жума кунлари 10:00 дан 15:00 га қадар фуқаролар қабул қилинади.
Телеграм канал: https://t.me/TDYU_yuridik_klinikasi
Манзил: Сайилгоҳ 35
Локация
Мўлжал: Уголок кафе
27 views13:50