Get Mystery Box with random crypto!

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойн | Marvarid_dil

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен:
1. Ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.
2. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.
3. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир.
4. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг- ҳусни хотимадир.
Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...
Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

C/p