Get Mystery Box with random crypto!

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Ғам-қайғу, ҳузн Қуръони каримда | Marvarid_dil

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Ғам-қайғу, ҳузн Қуръони каримда ундан қайтарилган ҳолда зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: “Бўшашманглар! Хафа бўлманглар!..”, (Оли Имрон сураси, 139-оят). Ёки уни нафий қилган ҳолда зикр этган: “Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”, (Бақара сураси, 62-оят).
Чунки ғам-қайғу қалбни заиф қилади, азм-қарорни сусайтиради ва иродага зарар беради. Шайтонга мўминни қайғуга солишдан кўра суюклироқ иш йўқдир. Шу сабаб ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Аллоҳим Мен сендан ғам-қайғудан паноҳ сўрайман” дея дуо қилиб, паноҳ тилаганлар.

C/p