Get Mystery Box with random crypto!

Мўмин билан бошқаларнинг орасидаги фарқ! Мўмин билан мўминмас | Marvarid_dil

Мўмин билан бошқаларнинг орасидаги фарқ!
Мўмин билан мўминмас одамнинг орасида фарқ каттадир. Нафақат намоз ўқиши ва ўқимаслиги, балки ундан ҳам чуқурроқдир. Агар одамларнинг барчаси хавфсираб, қайғуга ботса ҳам, тушкунликка тушса ҳам, мўмин киши қўрқмайди. Чунки мўмин ўзининг тақдири Аллоҳнинг измида экани ва Аллоҳ уни ҳеч кимга топшириб қўймаслигига тўла ишонади.
"Барча ишлар Унинг Ўзига қайтарилур. Бас, Унга ибодат қилинг ва Ўзига суянинг!" (Ҳуд сураси, 123 оят).