Get Mystery Box with random crypto!

Ҳижоб арабларнинг миллий кийими ёки иқлим тақозоси деб айтадиг | MARUF_UZ

Ҳижоб арабларнинг миллий кийими ёки иқлим тақозоси деб айтадиган кимсалар, билиб қўйинг!

Исломдан олдинги даврда араб аёллари ҳижобсиз юришган. Агар иқлим тақозоси бўлганида эди, Исломдан олдинги даврда ҳам аёллар ҳижобда юришлари керак эди.

Миллий кийим дейдиганларга ҳам жавоб шу: Ислом дини келмасидан олдин ҳам араб миллати бўлган. Бироқ уларда ҳижоб деган миллий кийим бўлмаган. Демакки, ҳижоб миллий кийим эмас.

Саволимга жавоб беринг-чи: футболка, кўйлак, туфли, костюм-шим қайси миллатнинг миллий кийими? Жавоб йўқ. Чунки бу кийимлар маълум бир миллатгагина хос эмас. Қайси миллат хоҳласа, хоҳлаган хилини кияверади.
Ҳижоб ҳам шундай.

Ислом дини фақат арабларнинг миллий дини эмас. Араб бўлиб туриб ҳам, номусулмон бўлиш, араб бўлмай туриб ҳам, мусулмон бўлиш мумкин.
Онгингиз паст бўлса, айбни диндан қидирманг. Исломга қарши чиқиб, йўқотадиганингиз дин эмас, охиратингиз холос.

Фахриддин домла Шайзақов
Жиззах шаҳар Қалия масжид имом хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@jizzaxhanafiy | @imonuz