Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум азиз мутасадди ташкилотлар. Маҳалла, Ёшлар да | Markaz24.uz | Navoiy Kanal

Ассалому алайкум азиз мутасадди ташкилотлар. Маҳалла, Ёшлар дафтари, Аёлларни қўллаб қувватлаш марказлари қанчалик ҳаққоний ишлаяпти? Буни халқ жуда яхши билади. Бизга келиб тушган норасмий маълумотларга кўра маҳаллага бориб ёшлар дафтарига кирмоқчи бўлган ёшлар киритилмаяпти. Ногирон фарзанди бор аёллар 18 ёшгача нафақага топширамиз дейишса ногиронлик нафқаси бор дея киритишмаяпти. Булар қанчалик тўғри. Ҳолатини маҳалла била туриб, ишсиз, ажрашган, ногирон фарзанди бор аёлларга ёкида ёш оила, фарзанд кўриш арафасида турган ёшларга шароитинг яхши деб қайтаришяпти. Масалан кўришимиз мумкин баъзи манаман деган оилалар ҳар томонлама моддий ёрдам олишади. Буни ҳамма жуда яхши билади. Мутасадди ташкилотлар ишлайсанми бўлди деб қайтармасдан озроқ моддий жиҳатдан бир уйлаб куриб ёрдам беришса яхши буларди. Баъзилар давлат ишида ишлайди лекин 800 000 ойлик олади, базилар 2 млн афсуски хозирги кунимизда бу маблағлар ҳеч нарсага етмайди. Камунал тўловлар, бозордаги қимматчилик, иссиқ жонни истмаси бор дори дармонлар хам осмон нархда. Булар етмаганидек бирор тайинли жойда ишлай деб ўқишга кирсанг кантрак тўловлари. Билмадим қанчалик ҳақ гапиряпман лекин олдин бир оила олаётган маошини эҳтиёжига кура ҳисоблаб куришсинчи қанчалик шароити зўр экан. Хозир қайси бир оиладан сураманг кредити бор. Чунки оддий аҳоли эҳтиёжи учун керак бўлган нарсаларга пул ажратиб йиғиб ололмайди.

Энди Маҳалла, Ёшлар дафтари ва Президентимиз айтган аёлларни қўллаб қувватлаш марказлари шуларни ҳисобга олиб кўришяптимикан. Виждонан жавоб беришизни кутмаймиз. Чунки баъзи амалдорлар фақатгина рози қилган аҳолига ёрдам беришга ўрганиб қолишган.

Каналга уланинг
@markaz24uz