Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил техникумни битирганлар суҳбат асосида 2-курсга қабул қи | MARHAMAT_BUGUN

Бу йил техникумни битирганлар суҳбат асосида 2-курсга қабул қилинадими?

Президент Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига кириш учун қуйидаги барча шартларга мос келиши керак:

техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)» бўлиши;

бунда ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлиши;

бирорта «3 (қониқарли)» баҳоси бўлмаслиги керак.

@MARHAMAT_BUGUN