2022-09-10 19:27:05
18+
2 кун аввал Фарғона ва Марғилон шаҳарларини боғловчи кўприк таъмирланаётгани сабабидан айланма йўлда қатнов кўпайгани, йўлда йўл чизиқлари ва пиёдалар йўлкаси йўқлиги натижасида тез тез авариялар бўлаётгани ҳақида видео илова қилиб пост қўйгандик.
Кеча, шу айланма йўлга тўлиқ йўл чизиқлари, пиёдалар йўлкаси, йўл белгилари ўрнатиб қўйишибди, ҳайдовчилар ва пиёдалар қийналмасликлари учун. Барака топишсин.
Лекин, бугун янги йўл белгисига бир аҳмоқ, тарбиясиз беҳаё сўз ёзиб кетибди.
Шунчаки турган йўл белгисига бундай ёзиб кетиш учун қандай бетарбия бўлиш керак?
Камералардан қидириб топиб, мана шу ишни қилган тарбиясизни пешонасига уятли сўзларни ёзиб қўйиш керак.
Марғилонликларга қўшилинг
@MARGILONLIKLAR_TV
https://t.me/joinchat/S08ckK_NnXCtqVww
1.3K views16:27