ДИЙДОРЛАШИБ ТУРИНГЛАР! Борди-келди йўқолди, Айтайми сабабини? Харажат одамларнинг Бериб қўйди адабини! Телефонда гаплашамиз, Баҳонамиз об-ҳаво. Тўртта нон-у йўлкира, Бўлиб қолган муаммо! Энди бирорта уйнинг Тандири, ўчоғи йўқ. Ҳамма нарса автомат, Ҳамма касал, соғи йўқ. Меҳр кўзда, яқинларни Кўзингиз-ла кўринглар. Оқибат йўқолмасин, Дийдорлашиб туринглар! Яқинлар, қариндошлар, дўстлар группалари учун махсус шеър, юбориб қўямиз! Марғилонликларга қўшилинг @MARGILONLIKLAR_TV https://t.me/joinchat/S08ckK_NnXCtqVww 1.4K viewsedited 17:14