Get Mystery Box with random crypto!

Эртага бораман деймиз... — Эртага кўришаман деймиз... — Эртаг | Margilonliklar | Расмий канал

Эртага бораман деймиз...

— Эртага кўришаман деймиз...
— Эртага узр сўрайман деймиз...
— Эртага намоз ўқийман деймиз...
— Эртага рўза тутаман деймиз...

ЭРТАГА ЎЛАМАН ДЕМАЙМИЗ, ДЕЁЛМАЙМИЗ!

Эртага жуда узоқ муддат, бир сониядан кейин нима бўлишига кафолатимиз йўқ. Яхши ишга ният қилган бўлсангиз бугундан, ҳозирдан бошлайверинг. Туғилганингиздан бери «Эртага» деб, кўксингиздаги уйғонмоқчи бўлаётган виждонингизни алдаб келяпсиз. Бугун ўзингизни бир кўзгуга солинг. Яхшилаб қаранг. Эртага борманми денг. Эртага бу дунё сизсиз қолсада ҳечнима йўқотмайди. Лекин сиз тарафдан улкан йўқотиш бўлади. Хотиржам тортиб, ғафлат босиб қолган қалбингизни турткиланг, уйғотинг уни. Икки қош, икки кўз ўртасида турадиган ўлимнинг панжалари қайси пайт бўғзингиздан олишини билмайсиз.

MARG'ILONLIKLAR_24
https://telegram.me/joinchat/r4YOQLmjpEgwNGQy