Get Mystery Box with random crypto!

ҲАҚИҚИЙ МЕҲР... (Жуда таъсирли...) Янги кўзи ёриган она: “Бо | M

ҲАҚИҚИЙ МЕҲР...
(Жуда таъсирли...)

Янги кўзи ёриган она: “Боламни кўрсам бўладими?”- деб сўради. Онанинг бағрига ўроғлиқ юмшоқ йўргакни қўйишди. Бахтиёр она фарзандининг митти юзчасини кўриш учун йўргакни очди ва тили калимага келмай, ўзини йўқотди. Она-бола ёнида турган доктор орқасига ўгирилиб, деразадан ташқарига қаради.
Гўдакнинг қулоқлари йўқ эди... Муолажалар, текширувлардан сўнг боланинг эшитиш қобилиятига зарар етмаганлиги, қулоғининг йўқлиги фақат унинг ҳуснини бузиб турадиган бир нуқсон эканлиги аниқланди.
Орадан йиллар ўтди... Бола улғайиб, мактабга борди. Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва онасининг қучоғига отилди. Бола ўзини тутолмай йиғларди. Бу унинг бошидан кечирган илк умидсизликка тушиш ҳолати эди. У йиғлаб туриб: “Катта синфдан бир бола мени “қулоқсиз” деб айтди.” – деди.
Бола шу нуқсони билан катта бўла бошлади. Дўстлари уни яхши кўришар, қолаверса, у синфнинг энг аълочи ўқувчиси эди. Жамоага тез қўшилиб-қоришиб кетиш қобилияти ҳам бўлганда, синф сардори бўлиши мумкин эди.
Онаси ўғлига доим: “Тенгдошларингга қўшилишинг керак”, – дер, лекин унинг қалбини ўғлига нисбатан чуқур ачиниш, раҳм-шафқат ҳисси эгаллаб бўлган эди.
Кунларнинг бирида боланинг отаси оила шифокори билан ўғли масаласида гаплашди ва шифокордан: “Бунинг ҳеч қандай давоси йўқми?” – деб сўради. Шифокор: “Агар бир жуфт қулоқ бера оладиган донор топилса, орган трансплантацияси амалга оширилиши мумкин бўлади”, – деб жавоб берди. Шундан кейин ёш йигитга қулоқларини бера оладиган донор излай бошладилар. Орадан икки йил ўтгач, отаси ўғлига: “Ўғлим, бугун касалхонага ётасан, онанг билан мен сенга қулоқларини бера оладиган донор топдик, донорнинг кимлиги эса сир бўлади”, – деди. Операция муваффақиятли ўтди, йигит янгидан дунёга келгандай бўлди. Янги кўриниши билан руҳияти ҳам тубдан ўзгарган йигит, ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятларга эриша бошлади, уйли-жойли ҳам бўлди, дипломат касбини эгаллади.

Орадан йиллар ўтди. Бир куни отасининг олдига бориб: “Билишим лозим. Менга бундай яхшиликни ким қилди? Мен у инсон учун ҳеч нарса қилганим йўқ...”- деди.
“Қўлингдан бирор нарса келади, деб ўйламайман”, - деди отаси - “Келишувимиз қатъий, ҳозир айтолмайман, вақти эмас...”.
Бу воқеа йиллар давомида сир сақланди. Кунлардан бир кун сирнинг очилиш вақти келди. Йигит ҳаётининг энг ёмон кунида, онасининг жанозаси тепасида турганда, у билан ёнма-ён турган отаси секингина марҳума онанинг бошига қўл узатди ва аёлнинг қуюқ қаҳва рангли сочларини тузатган бўлди... ОНАСИНИНГ ҚУЛОҚЛАРИ ЙЎҚ ЭДИ! Шунда отаси ўғлига: “Онанг ҳеч қачон сочини кесишга мажбур бўлмаслигидан бахтиёр эди. Ҳеч ким онангнинг гўзаллиги камайганини сезмади, шундай эмасми?” ”- деб пичирлади.
Эҳ, меҳрибон она.........



Кanalga Obuna bo'ling
➥ @Ma'noli_So'zlar