Get Mystery Box with random crypto!

ЙИҒЛАШ БАХТИ (Ҳаётий воқеа) Анча кеч кириб қолган, қишни ку | M

ЙИҒЛАШ БАХТИ
(Ҳаётий воқеа)

Анча кеч кириб қолган, қишни кузатувчи кунлар эди.
Такси ҳайдовчисининг бекатда турган икки йўловчининг бирини олиб, иккинчисини қолдирганидан ҳайрон бўлдим. Аста яқинлашиб сабабини англадим. Ўртаёш йигит ногирон бўлиб, қўлтиқтаёқ билан бир аҳвол турарди.
Машинамга миндирдим. Соддагина, ажойиб йигит. Манзилига етай деганда ичкарироқ, йўли “чапроқ” манзилга имкон бўлса элтиб қўйишимни сўради. Кеч тушгани, “киракаш” эмаслигим, манзилим узоқлигини рўкач қилиб уни йўл бошида қолдирдим....
Қанча юрдим билмайман. У йўлда кундузи ҳам бирор уловнинг учраши амримаҳол, пиёда-ку етиб олса бўлар, лекин, этни чимчийдиган совуқ ва қўлтитаёқ билан....
Йўлни орқага бурдим. Йўл бошида қўлтитаёқли йигит совуқдан зирқираб, қийналиб кетарди. Машина эшигини очиб... Йиғлаб юборди... Менинг эса томоғимга нимадир тиқилди.
Манзилига элтиб қўйдим. Ўша пайт мени ҳам ҳўнграб йиғлагим келди. Афсус...
Англадимки йиғлаб, кўнгилни “бўшатиш” бахти ҳам тангри суйган бандаларигагина насиб қиларкан.

ХУЛОСА: Гоҳида савоб иш қилиш, бировга ёрдам бериш учун озгина хоҳиш, эътибор, арзимаган ҳаракат етарли бўлади, аммо ундан сўнг олинадиган савоблар ва хурсандчиликни ҳеч қаердан топа олмайсиз! Кўпроқ савоб иш қилишга ва шу йўл билан Аллоҳнинг розилигини топишга ҳаракат қилайлик.



ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА.


Кanalga Obuna bo'ling
➥ @Ma'noli_So'zlar