Get Mystery Box with random crypto!

ҒАЗАБГА ЭРК БЕРИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ Ғазабни жиловлаш, уни барта | M

ҒАЗАБГА ЭРК БЕРИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Ғазабни жиловлаш, уни бартараф этиш хусусида кўплаб фикрлар билдирилган. Бу гал эса биз бунга бироз бошқачароқ тарзда ёндашмоқчимиз, яъни ғазабга эрк беришнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлиги хусусида тўхталиб ўтсак, зеро бу ҳам кимлардадир ўзини назорат қила олишига кўмаклашади, деган умиддамиз:

Мия: Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.

Юрак: Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.

Тери: Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.

Ўпка: Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.

Хулоса — сизнинг ўқиганларингиз юзага келиши мумкин бўлган оқибатлардир. “Касални даволагандан кўра олдини олган афзалдир” деганларидек, салбий ҳиссиётларни ўз вақтида жиловлаб, юқоридаги “касалликлар”нинг олдини олиш ўзингизга боғлиқ эканлигини унутмасангиз кифоя.


@Manoliso

Mandat natijalarini bilib olish uchun maxsus botimiz:
@Mandatlar2022_bot
@Mandatlar2022_bot