Get Mystery Box with random crypto!

МанаУят | ҒС(А)

Telegram kanalining logotibi manauyat — МанаУят | ҒС(А) М
Telegram kanalining logotibi manauyat — МанаУят | ҒС(А)
Kanal manzili: @manauyat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5
Kanalning ta’rifi

Дунёда ўзим бўлай демайман,
Ўзимда дунё бўлмоқ истайман.
Шахсий, хусуматсиз, қолипсиз танқидий-таҳлилий постлар. Фикрлар оғир ботдими, унда "эгасини топибди". Ўзингизни ислоҳ қилинг.

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-13 14:09:16 Давлат ўз келажагини таълимда кўрса ва илм ривожланишига йўл очса, бу давлат дунёнинг етакчиларидан бирига айланади. Кўплаб етакчи дунё мамлакатлари шу стратегияни қўллаб келмоқда. Уларни санаш шарт эмас.

Aйни кунларда абитуриентлар учун ғалвир сувдан кўтариладиган давр. Билими бор инсон ҳар ерда ўрнини топа олади. Aммо, адолатсизлик урчиган маконда эмас. Бугун тест синовларига старт берилгани ва тест саволлари тарқагани ҳеч кимга сир эмас. Aйбни назоратчи-ю, ДТМ га юкласа бўлади, аммо, ўша ишни қилаётган абитуриентнинг қўрқмаслиги катта фожиадир. Бу ҳам бир ўғирлик. Бу ҳам бир фирибгарлик.

Бугун гуруҳларда энг кўп сўралган нарса бу тестда тушган саволлардир. Имтиҳонга кирган абитуриентлар борича тарқатишяпти. Қайсидир маънода, ўзларича савоб қилишмоқчи. Aммо, бу умуман ёмон иш.

Aввало, "ҳотамтой" ўзига чоҳ қазийди. Чунки, ундан тест олган бошқа абитуриент бир-нечта йўналишини тест тарқатганники билан бир хил қилган бўлиши мумкин. Бу ўзининг натижасига салбий таъсир қилиши тайин.

Кейингиси, у тарқатган саволлардан фойдаланиб, номуносиб одам талаба бўлиши мумкин. Ўқиган, репетитор қатнаган абитуриентнинг ўрнига, куни тармоқда ўтадиган бола ўқишга кирса мабодо, бу ўз-ўзидан бошқа бир иқтидорнинг ўлишига, кераксиз кадрнинг саҳнага чиқишига олиб келади. Ўзи шундоғам "мусаффо осмонимиз" номуносиб кадрларга тўла. Бу ўз-ўзидан бундайларнинг сонини оширишга хизмат қилади. Ўқишга киришда текинхўрлик қилган аксарият талаба, ўқиш давомида ҳам ишини давом эттиради. Битириб бирор мансабни эса эгаллаб, давлат имиджига салбий таъсир кўрсатади (бунақа ҳолатни кўп кўрганмиз, кўряпмиз).

Демак, юқоридаги фикрим. Илмни ҳалол йўл билан ривожлантириш керак. Имтиҳонга кириб, тестларни тарқатган абитуриентларга қатъий жазо қўллаш лозим. Шунингдек, ўшаларнинг ўзи ҳам тушиниб етиши керак, қилмиши арзимасдек кўриниши мумкин, аммо, жамиятга қай даражада салбий таъсир кўрсатишини. Шундай экан, билимни адолатсизлик билан ўлдирмаслик керак, қадрли имтиҳондан савол тарқатадиган абитуриентлар!!!

@ManaUyat
1.4K views11:09
Ochish/sharhlash
2022-08-10 23:18:50 Бу ёзувни ёпиштириш президентдан эмас, қуйи бўғиндаги амалдорлардан чиққан таклиф бўлса керак (чунки 1300$ ойлик билан бировга совға берадиган замонмас ҳозир) ёки бизда эскитдан бери ишлатилиб келинган "президент совғаси" деган ёзувни ҳаддан зиёд кўп тайёрлашгани учун увол қилмайлик деган мақсадда ёпиштиришган, "халқ совғаси" деган ёзувга "президент совғаси" тугаганидан кейин албатта буюртма берилади, деган яхши гумондаман.

@ManaUyat
1.5K viewsedited  20:18
Ochish/sharhlash
2022-08-10 23:13:17
"Халқ совғаси"

Шаҳмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган спортчиларимизга 600 миллиондан пул мукофотлари ва "Президент совғаси" сифатида автомобиль топширилиши белгиланди. Албатта, уларнинг барчаси бу мукофотларга тўлақонли лойиқ. Ҳали ўз ҳудудидаги ҳокимлар ҳам катта-катта совғалар билан тақдирлаши эҳтимоли мавжуд. Спортчиларимиз шунга муносиб ишни амалга оширишди. Лекин...

Берилаётган қимматбаҳо машиналар ва совғалар аслида халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан берилади. Айнан солиқми, бошқами нима бўлса ҳам барибир халқ пули. Уни нега президент ёки бирор мансабдор ўз чўнтагидан бераётгандек "фалончини совғаси" дейилиши бироз ғалати. Албатта, бу совғалар берилишида бош-қош бўлаётган инсондан чексиз миннатдормиз. Лекин совға кимнинг ҳисобидан эканини аниқлаштирган маъқулроқ. Бошқа гап йўқ.

Видеодаги совғалар чемпионларимизнинг яхши кунларига хизмат қилсин. Бу каби ғалабалар давомли бўлсин. Ўнгдаги расмни эса шунчаки маълумот учун қолдиряпман. Қандайдир ғаламислик изламайсизлар деган умиддаман)

@soliyev
1.3K views20:13
Ochish/sharhlash