Америкада қулдорлик кенг тарқалган пайтда Гарриэт Табмен исмли аёл 1849 йилда қулларни озод қилиш яширин жамоасига асос солди. У 700 дан ортиқ инсонни қулликдан халос қилди. Ундан “Қулларни қутқариш йўлидаги энг машаққатли иш нима?” деб сўрашганида, чуқур ўйланиб: “Қулни қул эмаслигига ишонтириш”, деб жавоб берган экан.