Get Mystery Box with random crypto!

#Тунги_мутолаа ЭНГ ҚИСҚА ВА ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯЛАР Эрнест Хемингу | МанаУят | ҒС(А)

#Тунги_мутолаа

ЭНГ ҚИСҚА ВА ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯЛАР

Эрнест Хемингуэй ҳар қандай инсонни таъсирлантирадиган, ўзи атиги олти сўздан иборат ҳикоя ёза олишдан баҳс бойлашган. Унга ғалаба олиб келган ҳикоя:
«Болалар пойафзали сотилади. Кийилмаган...» («For sale: baby shoes, never used»).

* * *

Анъанавий ҳикоячиликнинг тугун, кульминация ва ечим каби таркибларидан иборат бўлган энг қисқа ҳикоялар танловида О'Генри ғолиб бўлган:
«Чекиб олган ҳайдовчи қанча ёқилғи қолганини кўриш учун бензобак томон эгилди. Марҳумнинг ёши йигирма учда эди».

* * *

Фредерик Браун энг қисқа қўрқинчли ҳикояни ёзган:
«Ердаги охирги одам хонада ўтирарди. Бирдан эшик тақиллаб қолди...»

* * *

Роберт Томпкинс. Ҳақиқатни қидириб (ҳикоя)

Ниҳоят, бу хилват, овлоқ қишлоқда унинг қидирувлари якунланди. Чириб, тўкилай деб қолган хароб кулбада милтиллаб турган олов ёнида Ҳақиқат ўтирарди.
У умрида ҳеч қачон бундайин қари ва бадбашара аёлни кўрмаган эди.
— Сиз Ҳақиқатмисиз?
Қартайган, бурушиқ алвасти тантанавор бош силкиди.
— Айтинг-чи, мен инсониятга сиз ҳақингизда билдиришим керакми? Уларга қандай хабарни етказай?
Кампир оловга тупурди-да, жавоб берди:
— Уларга мени ёш ва соҳибжамол деб айт!

* * *

Жейн Орвис. Ойна (ҳикоя)

Ритани шафқатсизларча ўлдириб кетишгандан буён Картер ойна ёнида ўтиради. Телевизор ҳам, китоб ўқиш-у хат ёзиш ҳам йўқ. Унинг ҳаёти — парда ортида кўринган неки бўлса — ўша. Унга барибир, овқатни ким олиб келади, ҳисобни ким тўлайди... У хонани тарк этмайди.
Унинг ҳаёти — югураётган жисмоний тарбиячилар, йил фасллари алмашуви, ғизиллаб ўтаётган автомобиллар, Ританинг кўланкаси.
Намат билан ўралган ушбу палатада ойналар йўқлигини Картер тушунмасди.

* * *

Алан Е. Майер. Омадсизлик (ҳикоя)

Танамдаги шиддатли оғриқдан уйғониб кетдим. Кўзимни очишим билан каравотим олдида турган ҳамширани кўрдим.
— Мистер Фуджима, — деди у, — омадингиз бор экан, сиз икки кун аввал Хирасимадаги бомбардимондан омон қолдингиз. Ҳозир сиз госпиталдасиз, ортиқ хавф остида эмассиз.
Мадорсизликдан базўр сўрадим:
— Қаердаман?
— Нагасакида, — жавоб берди у.

* * *

Эндрю Э. Хант. Шукрона (ҳикоя)

Яқиндагина хайрия фонди томонидан берилган жун адёл унинг елкаларини яхшилаб ёпар, бугун ахлат челагидан топган пойафзали оёқларини умуман қисмасди.
Совуқ туннинг изғиринидан сўнг кўча чироқларининг тафти унинг қалбига ажиб илиқлик олиб кирарди...
Паркдаги бурушиқ ўриндиқлар унинг толиққан белига жудаям таниш туяларди.
"Худойим, сенга шукрлар бўлсин, — ўйлади у, — ҳаёт қандай гўзал-а!

* * *

Африкалик болакай томонидан ёзилган ушбу ҳикоя «2005 йилнинг энг яхши ҳикояси» танловида ғолиб бўлган экан:
«Туғилганимда, мен қора эдим;
Қора бўлиб улғайдим;
Мен қуёшда узоқ турсам, яна қораяман;
Ҳаттоки ўлганимда ҳам қоралигимча қоламан.
Сиз, оқлар эса:
Туғилганингизда — қизғиш бўласиз;
Улғайганингизда — оқарасиз;
Офтобда тобланганингизда — қизарасиз;
Совқотганингизда — кўкарасиз;
Қўрққанингизда — сарғаясиз;
Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда — яшил тусга кирасиз;
Ўлганингизда эса бўзарасиз.
Ва сиз мени рангли (қора танли) дейсиз».


Интернетдан олинди. Муаллиф ва таржимонларга раҳмат.

@ManaUyat