Get Mystery Box with random crypto!

FaolFuqaro мобил иловаси – жамиятимиз равнақи, аҳоли манфаатла | М.Улуғбек туман Матбуот котиби Маъмуржон Пармонов

FaolFuqaro мобил иловаси – жамиятимиз равнақи, аҳоли манфаатлари учун хизмат қилади

Бугунги кунда жамоатчилик фикрини ўрганиш, бевосита уларнинг иштироки билан туманимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Илова Мирзо Улуғбек тумани аҳолисининг муаммо ва таклифлари тўғрисида хабарларни ҳокимиятга онлайн тарзда юбориш учун мўлжалланган.
Хабарлар турли соҳаларни ўз ичига олиши мумкин, масалан, тадбиркорлик ва коммунал хизматлар, ижтимоий ҳаёт ва бошқалар.
Энди фуқаролар ортиқча харажатлар ва қоғозда ёзма мурожаат қилишига имкон қолмади.

FaolFuqaro мобил иловасини юклаб олинг ва жамиятимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшинг!
(Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқилган).

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek