Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаққинг йўқ деб юзингиз бурманг. Менку аҳир жуфти ҳалолиз. Ми | 💖МАЛАК СИЙМО💖

Ҳаққинг йўқ деб юзингиз бурманг.
Менку аҳир жуфти ҳалолиз.
Минг гўзаллар сиздан кетганда.
Фақат қолар ёлғиз аёлиз.



Тунлар кўзим юммай чиққанда.
Эшигимни тепиб кирмангиз.
Фарзандлариз дада деб қучса.
Митти юракчасин тилмангиз.


Ҳавас қилар қучоғингизда.
Эркалашиб ўйноқлашишни.
Кўнгил учун бошини силанг.
Ёмон кўриб қолмасин сизни.


Менку ўзим алдаб яшайман.
Баҳт малаги фариштаман деб.
Юзларимни ювган ёшларим.
Тамом бўлган ич этимни еб.


Бир кун қайтиб келарсиз аҳир.
Юрагимни қулфи очилмас.
Юзимдаги кулгу табассум.
Сиз томонга асло сочилмас.


Дайди йиллар ўтиб боряпди.
Кун санашдан чарчадим эй воҳ.
Шунча берган сабримга яна.
Жиндаккина қўшгин эй Аллоҳ....


Малак Сиймо