Get Mystery Box with random crypto!

Бошимда айланар минг битта ташвиш, Азал феълимда йўқ ҳар кимг | 💖МАЛАК СИЙМО💖

Бошимда айланар минг битта ташвиш,
Азал феълимда йўқ ҳар кимга нолиш.
Мендан нолиманглар АЛЛОХдан ҳар иш,
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар

Дунёнинг ишлари хилма-хил, турфа,
Одамлар топилар сиздан ҳам ҳафа.
Сизга шу жонимни қилайми туҳфа,
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар.

Балки, балки тик қарадим кўзинггизга гоҳ,
Балки қаролмадим кўнглинггизга гоҳ.
Дейдилар аввало сен ўзингга боқ!
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар!

Тангрига аёндир савоб гуноҳим,
Ўзи юрагимдан, ёлғиз огоҳим.
Сизга айтолмайман ҳар битта оҳим,
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар!

Гоҳи ҳол сўрашга вақтим бўлмади,
Вақтим бўлганида нақдим бўлмади.
Ҳолим сўрмадинггиз қадрим бўлмади,
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар!

Тўғри, кимларнидир менсимай ўтдим,
Кимнидир авайлаб, киприкда тутдим.
Балки ўзни ўйлаб сизни унутдим,
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар!

Балки бегонасиз, балки жигарим,
Бунчалар синаманг тош эмас сабрим,
Бир кун узур сўрар йиғлаган қадрим,
Мендан ҳафа бўлиб юрган одамлар!