Get Mystery Box with random crypto!

#buyuk_ajdodlar_merosi Сиз мактабингизда ўқувчиларга буюк аж | Maktab menejeri

#buyuk_ajdodlar_merosi
Сиз мактабингизда ўқувчиларга буюк аждодларимизнинг ижодий меросини тўлалигича етказа оляпсизми?

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти #buyuk_ajdodlar_merosi хештеги остида танлов эълон қилади.

Танлов ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 580 йиллиги ҳамда буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланади!

Танлов тартиби:

Ўз мактабингизда ҳар иккала мутафаккирларимиз ижодини ўқувчилар орасида тарғиб қилишга қарата ўтказилган тадбирлардан икки дақиқалик видео лавҳа тайёрланиб, #buyuk_ajdodlar_merosi челленжи остида 97-746-22-32 рақамига телеграм орқали юбориш лозим бўлади.

Видеолар ишчи гуруҳ ёрдамида сараланади ва институтнинг телеграмдаги расмий https://t.me/avloniyuz канали орқали #buyuk_ajdodlar_merosi челленжи остида овозга қўйилади.


Видеороликларни баҳолашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

Видеоролик конкурс мақсадига мослиги;
Креатив ёндошув (ғоянинг янги эканлиги, оригиналлиги, фикрни тушунарли баён этилиши);
Видеороликнинг сифати;
Тарбиявий аҳамияти;

Видеоларни қабул қилиш: 2021 йилнинг 8-10 февраль кунлари
Сараланган видеоларнинг овозга қўйилиши 14 февраль

Овоз бериш якунланиши 16 февраль соат 9:00
Креатив ёндашув билан ўтказилиб, энг кўп овоз тўплаган мактаблар видолавҳаси учун институт томонидан совғалар билан тақдирланади.

1-ўрин 1-даражали Диплом +телевизор
2-ўрин 2-даражали Диплом +дазмол
3-ўрин 3-даражали Диплом +дазмол

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website