Get Mystery Box with random crypto!

Конспект йўқлиги ҳақидаги қарор Кеча конспектлар бекор қилинг | MAKTABIM | UYDA QOLING!

Конспект йўқлиги ҳақидаги қарор

Кеча конспектлар бекор қилингани ҳақида ёзганимдан сўнг, бу қайси қарорда айнан келтирилгани ҳақида саволлар бўлмоқда. Марҳамат

“Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор қабул қилинган.

Мазкур Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинган .

Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланган .

Қарорни мана бу ердан ўқинг
https://lex.uz/docs/3876821

Буни ўқиб ичида ёзилмаганку конспект масалалари деб юрманг, барибир тополмайсиз. Чунки бу банд олиб ташланганидан кейин қандай топасиз?

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff