#РУХИЯТ Қандай қилиб ташвишланишдан фориғ бўлиб, ҳаётингизн | 254-Maktab matbuot xizmati
#РУХИЯТ
Қандай қилиб ташвишланишдан фориғ бўлиб, ҳаётингизни яхшилаш мумкин?
Қачонки сиз салбий ўй-хаёлларингизни ижобийсига алмаштирсангиз -ижобий натижаларни кузатишни бошлайсиз!
Ижобий фикрлаш - муваффақиятли инсонларга хос бўлган муваффақият омилларидан биридир.
Чунки сизнинг миянгиздан ўтган ҳар бир фикр ижобат бўлиш кучига эга!
Барча фикрларимиз атрофдаги хақиқатни яратади, ҳатто қадимги файласуфлар ҳам: инсоннинг фикрлари қандай бўлса - унинг ҳаёти ҳам шундай деганлар.
Тортишиш конуни шундай ишлайди: сизни хаёлларингиз нимада жамланган бўлса - ўз ҳаётингизга ўша нарсаларни жалб қиласиз: касалликларни, баджахл инсонларни, омадсизликларни ва ҳ.к.
Ва аксинча - сизни хаёлларингиз қанчалар ёруғ ва ижобий бўлса - ҳаётингиз ҳам шунчалар ёрқин бўлади
Айнан шунинг учун ҳам ижобий фикрлаш ўта муҳимдир
Яхши ҳаётни орзу қилишдан тўхтаманг!
Ҳаммамиз, ҳа, албатта ҳаммамиз бунга лойиқмиз
Сизни вазифангиз - салбий фикрлашни тўхтатиб, атрофдаги гўзалликка назар солишдир
Ёмғир ёғишини, одамларнинг харакатланишини, булутларни сайр қилишини, дарахт шохларини кимирлашини кузатиб кўрингда - буларни барчаси қандай ажойиб !!!
Ҳаёт жуда чиройли, бахтли бўлишимиз учун барча нарса бор, фақат кўзимизни олдида бўлган гўзалликни кўришни ўрганишимиз керак
t.me/maktabim_254