Get Mystery Box with random crypto!

Юртимиз бўйлаб янги МТТлар фойдаланишга топширилди Хоразм ви | «Мактабгача таълим»

Юртимиз бўйлаб янги МТТлар фойдаланишга топширилди

Хоразм вилояти

Урганч туманидаги Ҳамид Олимжон маҳалласида 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида тулиқ реконструкция қилинди. Боғча 150 ўринли бўлиб маҳалладаги мактаб ёшига тўлмаган болаларнинг деярли барчасини қамрай олади.

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти Вобкент тумани «Шоҳнигор» маҳалласидаги 17-давлат боғчаси таъмирдан чиқарилди. Икки қаватдан иборат ушбу МТТ бугунги кунда барча шароит ва қулайликларга эга.

Андижон вилояти

Избоскан туманининг Бой маҳалласи ҳудудида жойлашган, 50 ўринга мўлжалланган "СМАРТ БЕСТ КИДС" "АҚЛЛИ БОЛАЖОНЛАР" номли Давлат хусусий шерикчилиги асосида бунёд этилган 198-сонли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Худди шу туманнинг Анорзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Анорзор афсона болалари" номли 199- сонли боғча фаолияти йўлга қўйилди.

https://telegram.me/joinchat/QpkqxF8YpLoMnRXd