Get Mystery Box with random crypto!

Таълим-тарбияга янгича ёндашув, ёхуд педагог кадрларнинг малак | «Мактабгача таълим»

Таълим-тарбияга янгича ёндашув, ёхуд педагог кадрларнинг малакаси оширилмоқда

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган Август конференсияси доирасидаги тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда. Худди шундай анжуманлар Қашқадарё, Сурхандарё, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида ҳам анъанавий тарзда ўтказилди.

Конференсиянинг бош вазифаларидан бири боғчаларда таълим-тарбия берувчи педагог кадрларнинг малакасини ошириш, уларга инновациялар ва янги методик қўлланмалардан фойдаланиб, дарсларни яна-да қизиқарлироқ ўтишга йўналтириш ҳисобланади. Айнан шу мавзу юзасидан уйиштирилган давра суҳбатлари ходимларда мазкур йўналишлар бўйича кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Шу қаторда, бир гуруҳ соҳа ходимлари, педагог ва тарбиячилар соҳани ривожлантиришдаги хизматлари учун Мактабгача таълим вазирлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.

https://telegram.me/joinchat/QpkqxF8YpLoMnRXd