Get Mystery Box with random crypto!

Асосий фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиблари аниқла | Termiz shahar 16-maktab

Асосий фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари Самарқанд ва Жиззах вилоятида асосий фан олимпиадаларининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган олимпиадаларда республикамизнинг 14 ҳудудидан 195 нафар 11-синф ўқувчилари тарих, география, она тили, адабиёт, тожик тили ва ўзбек тили фанларидан беллашишди. 5 та 1-ўрин, 5 та 2-ўрин, 5 та 3- ўрин соҳибларига диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Жиззах вилоятида инглиз, немис, француз тиллари ҳамда математика ва физика фанларидан ўтказилган олимпиадада Республиканинг 14 та ҳудудидан 221 нафар 11-синф ўқувчилари иштирок этган бўлиб, ғолибларга Халқ таълими вазирлигининг пул мукофотлари ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Республика фан олимпиадалари ғолиблари қуйидагича рағбатлантирилади: https://bit.ly/3Q4ZG10


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram