Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Жума кунлари мусулмонлар бир-бирларига юборадиган смс х | Qamari🌙

Савол: Жума кунлари мусулмонлар бир-бирларига юборадиган смс хабарларнинг шариатдаги ҳукми нима? Одатда улар сўзларини «Жума муборак!» деб якунлашади.
Жавоб: Салафлар жума киргани билан бир-бирларини табриклашмаган. Биз ҳам бирор янгиликни, улар (салафлар) қилмаган нарсани, (динга) киритмаймиз.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Қаранг: «Мажалла ад-даъва ал-Исломийя».

Савол: Жумани «Жума муборак!» деб хослайдиган кишининг ҳукми нима? У буни мусулмонларда учта Ийд борлиги билан асосламоқда.
Жавоб: Биз бунга далолат қилувчи бирор далилни билмаймиз. Шубҳа йўқки, жума – мусулмонларнинг ҳафтаси Ийдидир. Бухорийнинг «Саҳиҳ»ида келишича, Усмон розияллоҳу анҳу жума куни Ийд хутбасини ўқиб, деди: «Бугун сизларга икки кун Ийди бирга келди, - (у айтдики) бугун сизларга икки кун Ийди бирга келди». Бу билан у йил Ийди ва ҳафта Ийдини назарда тутган эди. Бироқ бу ерда айтилишича Ийд кам такрорланар экан (йилда икки марта). Аммо жума бўлса худди беш вақт намоз каби узилмай такрорланади. Шундай экан «Жума муборак!» деб дуо қилиш керак эканининг бирор асоси борлигини билмайман.
Ийдга келсак, тобиинларнинг биридан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Ийд куни учрашганларида, улар бир-бирларига: «Тақоббалаллоҳу минна ва минкум» (Аллоҳ сиздан ҳам, биздан ҳам қабул қилсин) деб айтар эдилар». Бу саҳиҳ ривоят.

Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод