2022-08-15 11:54:50
АКА-УКА ОҚИБАТИ
Оиладаги учинчи ўғилга хотин бўлиб келган Зебони тили узунлиги учун эри Отабекдан юзига бир шапалоқ тушди-ю, кўзлари олдида олов чақнаб кетди.
- "Бу сўзларингни бир марта гапирдинг, қайтиб эшитмай. Агар яна бир марта мени акам ва опаларим хақида оғзингдан бир оғиз ёмон сўз чиқса сени мен хотин қилмайман. Кўзингни оч Зебо" -деди нафрат билан Отабек.
Зебо келин бўлиб тушган оилада уч ака-ука иноқ яшайдилар. Бу хонадонда ўсиб улғайган уч қизни ака-укалар ота-онаси бошчилигида турмушга узатганлар. Оилани катта ака бошқарарди. Уч ака-укани топгани ўртада. Улар етарлича маблағ топсаларда ота-онасини тириклигида бошқа ховли жойларга тарқалишни хоҳламадилар. Зебо улғайган хонадонни тарбияси буткул бошқа олам. Оиласида келинлар ва аёлларни тили захарли илон каби эди. Зебо тилини тишлади-ю, аммо қалбида хасад олови ўчмади. Зебо овсинларига гап бошлади: "Ўзимизни болаларимиз билан оилаларимиз хам катта хонадондек бўлиб колди. Қачонгача шунақа қилиб бир ховлида қисилишиб яшаймиз? Бир қозондан овкатланиб?". Катта овсин деди: "Зебохон, мен бу хонадонга келин бўлиб тушганимга 15 йилдан ошди. Қайнонамиз ва қайнотамизни тарбиясини олдик ва кам бўлмадик. Сизга маслаҳатим, сиз ҳам шу хонадон қоидаларига амал қилинг, ёмон бўлмайсиз. Фарзандларим адажони ва амакиларидан ака-ука ва опа-сингил қондошлар қандай бўлишини ўрганиб, сингдиришди. Мен бундан бахтиёрман.". Зебо лабини буриб, қошини чимирди.
Иккинчи ўғил Ғофуржонни савдо-сотиқ ишлари бироқ касодга учради. У шартнома тузган корхонадан катта пул миқдорида қарз бўлиб қолди. Бу ишлардан хабар топган ака зудлик билан чора излай бошлади. Ака-укалар Ғофуржонни муаммосини хал қилиш маслаҳатини қилдилар. "Аввало адажонимиз ва ойижонимизни қулоқларига бу гап етиб бормасин" -деди катта ака, сўзида давом этиб “Мен машинамни сотаман. Машинасиз юрсам хеч нима қилмайди. Сейфда йиғилган пул бор, шу билан иншаАллоҳ ишингни битирамиз".
Отабек деди:"Йўқ ака, сизни машинангизда дадажонимиз катта жума масжидига бориб турадилар. Сизникини сотсак кўнгиллари ғаш бўлади. Мени машинамни сотамиз. Камига пул қўшамиз.". Ғофиржонни кўзлари ёшланди ва деди: "Мени сиздек акам ва укам борлигидан қанчалар хурсандлигимни билганингизда эди."..
Машинасиз қолган Отабекни хотини Зебо гапни кавлаб охирига етди. У хонадонда жанжал кўтарди. Энг ёмони, ака-укалар сир сақлаган ишни адажон ва ойижонга ошкор қилди.
- "Ҳа, сизни бўлмағур Ғофур ўғлингизни касодга учраган ишини деб, биз машинамиздан ажралдик." - шанғилларди Зебо. Дадажон ва ойижон хеч нарсага тушунмас эди. Уларга Зебо ипидан игнасигача ошкор қилди.
Ишдан қайтган Отабек ҳамма гапдан хабар топди. Ҳеч кимга ҳеч нарса демади-да кўчага чиқиб кетди. Орадан анча вақт ўтгач Отабек ва икки эркак Зебо турган хонага кириб келишди. — Зебо, булар сени юкингни ташийдилар. Кўчада юк машинаси турибди. Мен сендек акани укадан, жигарни бир-бирларидан жудо қиладиган хотин билан яшамайман, ажралишамиз. Олинглар юкини, олиб чиқинг" дедида, Отабек ўзи хонадан чиқиб кетди.
Зебо ялинди, йиғлади. Аммо Отабек қулоқ ҳам солмади. Дастурхон атрофида йиғилган ота-она, акалар ва келинларга Отабэк деди: "Хотин йўлда, бола белда. Ота-онам ва акаларим, опа-синглим қайтиб топилмайди ва туғилмайди ҳам".
Отабек кейинги йили тарбия кўрган ўз оиласи каби хонадондан бошқа қизга уйланди. Ака-укалар ота-онасини хажга юбордилар. У оилада ўсиб улғайётган болалар ҳам ака-ука, опа-сингил оқибати қандай бўлиши хақида сабоқ олишарди.
Этни тирноқдан, жигарни-жигардан айирмоққа, уринмагин сен нодон.
Кунлар келиб, қилмишларингга қилурсан сен пушаймон.
@mactub_uz
58 views08:54