Get Mystery Box with random crypto!

4 январдан паспорт ўрнига ID-карталар берилади Биометрик пасп | Маҳалла янгиликлари

4 январдан паспорт ўрнига ID-карталар берилади

Биометрик паспорт ўрнини эгалловчи идентификация ID-карталари бутун республика бўйича 2021 йилнинг 4 январидан берила бошланади. Бу ҳақда «Газета.уз»га Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Улуғбек Мирзақамбаров маълум қилди.

ID-карталари учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспот, ариза ва давлат божи – БҲМнинг 89 фоизи (198 470 сўм) тўланиши лозим.

Улуғбек Мирзақамбаровнинг айтишича, ID-карта бир иш кунида берилади ва яшаш манзили рўйхатида ўзгариш бўлган тақдирда картани алмаштириш талаб этилмайди.

«1 сентябрдан Тошкент ва Тошкент вилоятида рўйхатга олиш тизимини рақамлаштириш жараёни бошланди. 1 январдан бошлаб бутун республика бўйича прописка жараёнлари рақамлаштирилади. Прописка фақат тизимда ўзгартирилади. Картанинг ўзида яшаш манзили ёзилмайди», – деди бошқарма бошлиғи.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_oz