Али (р.а.)дан ривоят қилинади: 'Кимда Аллоҳнинг йўли, Расулин | М_medik💜
Али (р.а.)дан ривоят қилинади:
"Кимда Аллоҳнинг йўли, Расулининг суннати ва валийларнинг йўналиши бўлмаса, у кишининг қўлида ҳеч нарса йўқдир”, деганларида у кишидан:
“Аллоҳнинг йўли нима?” деб сўралди.
У киши: “Сирни яшириш”, дедилар.
"Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари нима?” дейилганида у киши:
"Одамлар орасида муросада бўлиш”, дедилар. Ва яна: "Валийларнинг йўналиши нима?" дейилганида у киши:
“Одамлардан етадиган азиятларга сабр қилиш”, дедилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Vaardatul_jannah1