Get Mystery Box with random crypto!

* * * Жимжит оқиб ётар ариқларда сув Саодат бахш этиб ўтга, ўл | Matnazar ABDULHAKIM | Матназар АБДУЛҲАКИМ

* * *
Жимжит оқиб ётар ариқларда сув
Саодат бахш этиб ўтга, ўланга.
Нақадар ғаройиб ёз фасли бу боғ
Сирлар ўлкасидир ҳар бир кўланка.

Толе тамасида толлар тўлғанар,
Қушлар қий-чувлашар бахт илинжида.
Барқ уриб ям-яшил ором олади
Гужумлар бир-бирин пинжида.

Овлоқ-овлоқларда ошиқлар сархуш,
Бўсалар жимгина ҳайқирар.
Фаррош кампир ёлғиз... кузда хазонларни
Қандай супуришни қайғурар.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

@M_Abdulhakim
https://t.me/+tL3NXBchr6lhYTQ6