Get Mystery Box with random crypto!

* * * Тантаналар шунчаки боис, Жўн баҳона кентлар, шаҳарлар. | Matnazar ABDULHAKIM | Матназар АБДУЛҲАКИМ

* * *

Тантаналар шунчаки боис,
Жўн баҳона кентлар, шаҳарлар.
Оқшомлар ҳам шунчаки сабаб,
Шунчаки бир рўкач саҳарлар.
Асрлар ҳам ашаддий бидъат,
Хурофотдир ҳар бир дақиқа.
Ҳақиқатдир сенинг жамолинг,
Жамолингдан ҳайрат ҳақиқат.

Кун сени деб чиқади уфқдан,
Тонг сени деб ҳар тонг отади,
Раҳми келиб сўнг юлдузларга,
Шўрликлар кўрсин деб ботади.
Мабодо бир келмасмикан деб
Бунёд бўлган Хива, Сайрамлар.
Сени кўриб қувониш учун
Келар ҳайит, келар байрамлар.

Дийдорингдан телбалар бўлиб
Оламнинг чарх уриб бормоғи,
Ушлай деса, ёқаси йўқдир,
Тишлай деса, йўкдир бармоғи.

Матназар АБДУЛҲАКИМ


t.me/joinchat/AAAAAFMinnToJEu--B39wQ