Get Mystery Box with random crypto!

Мирзоҳид Ғофуров: Машғулотларни кўтаринки кайфиятда давом этти | NAVBAHOR BEST 🇺🇿

Мирзоҳид Ғофуров: Машғулотларни кўтаринки кайфиятда давом эттиряпмиз. Туркияда кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз, бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш орқали имкониятларимизни синовдан ўтказяпмиз. Тўғри, бўлиб ўтган ўйинларда имкониятни бой бердик. Аммо ўртоқлик учрашувларида асосан футболчилар бўлажак мавсум арафасида жисмоний формаларини тиклаб олиш, иложи борича жароҳат олмасликка интилиб, тўп суришади. Ахир, янги  мавсум арафасида жароҳат олиш аламли, албатта. Шу боис, бундай ўйинларда натижа унчалик аҳамият касб этмайди ва бундан фожиа ясамаслик керак. Худо хоҳласа, расмий учрашувларда ижобий натижаларни қайд этамиз, деган умиддамиз. 

«Навбаҳор» матбуот хизмати.

@NAVBAHORBEST