2022-05-30 21:24:17
Хайрли кеч барчангизга!
Аввал хабар берганимдек, янги лойиҳада ва давлат идорасидаги фаолиятим сабаб ижодий устахонамда кўп узилишлар ҳамда катта танаффуслар бўлмоқда. Бу орада каналимни кўпчилик тарк этипти. Лекин энг муҳими содиқлар ва ижодимга бефарқ бўлмаганлар бирга эканлигимиздан хурсанд бўлдим!
Хўш, бир бошидан бошласам, хизмат сафари билан апрел ойида Ўзбекистон делегацияси таркибида Қирғизистоннинг
Бишкек ва май ойида Қозоғистоннинг
Олма-ота шаҳарларида нуфузли икки тадбирда иштирок этдим. Ва иккала тадбирда ҳам бизнинг делегациямиз
эътироф этилиб, муносиб
тақдирланди.Ёдингизда бўлса, Тошкет шаҳар "Sharoit Plyus" ногиронлар жамоат бирлашмасида аудиоподкастлар муҳаррири сифатида фаолият бошлаётганим ҳақида ёзгандим. Ҳозирда бу лойиҳада бирлашма билан икки подкастни амалга оширдик.
Биринчи подкастимиздаги суҳбатдош Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи
Умарали Назарматов бўлган бўлса, иккинчи подкастимиздаги меҳмон Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили
Алия Юнусова бўлдилар.
Олдинда режалар бисёр, ниятлар катта!Хуллас кабинетда
давлат хизматчиси, саҳнада сухандон, дастурда бошловчи сифатида фаолиятим давом этмоқда.
Бўш пайтларимда эса шу каналимдаги ижод орқали сизлар билан дардлашиб турибман. Борингизга шукр барчангизни!
Дарвоқе, "свежий" ўқиган шеърларимдан бор
бу каналда. Обуна бўлингизлар.
1.4K viewsedited 18:24