Get Mystery Box with random crypto!

Ҳофиз  ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: “Иблис, алайҳи лаъна (Ра | Shaxsiy blog

Ҳофиз  ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди:

“Иблис, алайҳи лаъна (Рамазон ойидаги) мағфират мавсумлари ва дўзахдан озод қилиш фурсатларини кўришчалик бошқа нарсадан хафа бўлмайди”.


Аллоҳ йўлидаги очликка, чанқоқликка марҳабо биродарлар! Бу соатлар ўтиб кетади. Бундан сўнг ичакларимиз яна тўлади. Томоқларимиз яна ҳўл бўлади, аммо ажр қолади иншааллоҳ!
   Мажруҳ қалбларга даво бўладиган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиган, тоғлар қадар ажр бўладиган қуръон қироатига марҳабо!
   Қиём ва таровиҳга марҳабо! Бунда оёқлар Аллоҳ учун тик туради. Қалблар ўз уловини Унинг эшигида тиз чўктиради. Ширин машаққатлар лаҳзаси ўтиб кетади. Аммо буюк ажр қолади!
  Садақага марҳабо! Фақир-мискинларни таомлантиришга марҳабо! Булар қолади. Кафаннинг чўнтаги йўқ. Садақа молимизни охиратга юборадиган ягона йўлдир!


@LM_blogs