Get Mystery Box with random crypto!

Каррагер: «Ливерпуль» энди чемпионлик эмас, кўпроқ тўртликка к | LIVERPOOL🔴[RASMIY KANALI]

Каррагер: «Ливерпуль» энди чемпионлик эмас, кўпроқ тўртликка кириш ҳақида ўйласа керак»

«Ливерпуль» собиқ футболчиси Жейми Каррагер Премьер-лига 18-тури доирасида «Бёрнли»дан учралган мағлубиятдан (0:1) кейин Юрген Клопп жамоасининг чемпионлик учун имконияти пасайиб кетганини айтиб ўтди.

«Соврин «Ливерпуль» қўлидан тушиб кетгандек таассурот уйғонмоқда. Жамоа ҳали 1-ўриндаги клубга етиб олиш имкониятига эга, аммо жуда қийин бўлади. Фикримча, клуб яқин ҳафталарда чемпионликни сақлаб қолиш эмас, кўпроқ топ-4ликка кириш ҳақида ўйлай бошлайди. Голлар ва ғалабаларга тезроқ қайтиш лозим.

Клопп олдида муаммолар етарлича. «Ливерпуль»нинг «Кристал Пэлас»ни 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейин гол кирита олмай қолганини тасаввур қилиш қийин эди. Бу мавсумда чемпионлик ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашадиган клублар бир нечтани ташкил этади. «Ливерпуль» ҳозирги қийин вазиятдан тезроқ чиқиб кетиши керак», - дейди жамоанинг собиқ сардори Sky Sports’даги чиқишида.

@Liverpool_liverpuluz