Get Mystery Box with random crypto!

Юқорида - ёнимизда яшаётган, биз билан бир ҳаводан нафас олаёт | тестинг

Юқорида - ёнимизда яшаётган, биз билан бир ҳаводан нафас олаётган, вақти келса ўзимиз ҳам илиққина саломлашадиган, ҳайитларда ош-овқат чиқарадиганимиз икки оёқда юрадиган чўчқалар ҳақида бир ҳикоя. Ўқиб, "вой, одам ҳам шунақа бешафқат бўладими, келинини аямайдими сал", деманг - бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Сиз бунақа ҳолатларни мана шу ҳикояни ўқиб, биринчи марта билаётганингиз ҳам йўқ. Алдаманг. Ҳеч бўлмаса ўзингизни алдаманг. Эҳтимол, ўз яқинларингиз, онангиз, холангиз, аммангиз, опангиз, синглингиз шу аҳволга тушгандир. Балки ўзингиз шу аҳволга тушгандирсиз. Балки чўчқа ролида ўзингиз бўлгандирсизу, шунинг учун сезмай, кўрмай қолгандирсиз. Энг ёмони, бу жараённинг давом этавериши - бугунги жабрдийда, агар омон қолса, шу "имтиҳон"лардан амаллаб ўтиб олса, эртага олий тоифали золимга, мана шунақа икки оёқда юрадиган чўчқага айланиши.