Get Mystery Box with random crypto!

Мужда Ёмғирда ивиди мезон иплари, Инжиқ дарахтларнинг қабола | тестинг

Мужда

Ёмғирда ивиди мезон иплари,
Инжиқ дарахтларнинг қаболари нам.
Ютоқиб бўйларкан туфроқ ҳидларин,
Ўзини жаннатдек сезди жаҳаннам.

Осмон боғларида кезмиш қош қаро-
булутлар бир-бирин қўлини ушлаб.
Куйган бутоқларнинг хилвати аро
жаҳрий ибодатга киришди қушлар.

Янги даражот бу, жадид тариқат
Унга йўл солган ой ташлагайдир пўст.
Офтоб енг шимарди ва шу тариқа
тарки дунё қилса арзийди август.

Жозиб тасаввурлар қалбимга қўниб
сокин пуфладилар, гўё таним - най.
Ёмғирга қоришди кузнинг илк куни-
галдир сочларингга чўлғанганимдай.