2024-06-01 23:30:02
2024 йил 1 июнь “Халқаро болалар куни”да
Ашхобод парки”да вужудга келган тиқилинч ҳолат бўйича “Centropolis” МЧЖ корхонаси “Ашхобод паркининг бошқарувчиси ҳисобланади. Жорий 2024 йил 1 июнь “Халқаро болалар куни”да болаларга дам олиш ва хар бир болага байрам совғасини улашиш мақсадида “Centropolis” МЧЖ жамоаси “Ашхобод парки”га байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
Аммо, 2024 йил 1 июнь куни қисқа муддат оралиғида “Ашхобод парки”га ташриф буюрувчилар сонининг кескин ортиб кетиб, жойларда фуқаролар ўртасида ҳамда парк атрофидаги йўлларда тиқилинч ҳолатлари туфайли
вужудга келган ноқулайликлар учун пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан узр сўраймиз.Мақсадимиз, болаларга байрам кайфияти улашиш бўлган бўлсада, ўзимизнинг имкониятларимизни тўғри баҳолай олмадик ва бунинг оқибатларини тўлиқ тушиниб етдик.
“Centropolis” МЧЖ жамоаси келгусида юқорида кўрсатилган ҳолатларни юз бермаслиги учун барча зарур чораларни кўриши ҳамда “бепул совға улашиш” каби тадбирларни ташкил этмасликни кафолатлайди.
Биз, жамоамиз юқоридаги ҳодисалар учун Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларидан
яна бир бор узр сўраймиз! “Centropolis” МЧЖ жамоаси
13.3K views20:30