Get Mystery Box with random crypto!

ДХХ Чегара қўшинлари ахбороти 24 нафар Афғонистон фуқароси Да | Kun Yangiliklari

ДХХ Чегара қўшинлари ахбороти

24 нафар Афғонистон фуқароси Давлат чегарасини бузиб ноқонуний Ўзбекистонга ўтган

2022 йилнинг 21 август куни Сурхондарё вилоятининг Орол Пайғамбар ороли ҳудудида бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари Давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган орол томон ҳаракатланган.

Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегара қўшинлари вакилларига қоидабузарлар қаршилик кўрсатган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон Давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинди.

Ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара ҳудудида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиниши сабаб бўлгани аниқланган.

Айни пайтда Орол Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.

Каналга обуна бўлинг
@kunyangiliklar1