Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон имижи Сир эмас, шу кунлар | Kun Videolari 24 | Rasmiy Kanal

Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон имижи

Сир эмас, шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида катта таъмирлар, тозалаб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳа, бу ишлар чиндан ҳам қўшни давлат раҳбарлари ташрифи муносабати билан амалга оширилмоқда. Лекин буни чет давлатда ўтириб олган айрим ҳасадгўй каналлар ваҳима қилиб ёзишяпти.

Бутун дунё тажрибаси ҳам шундай. Африкада ҳам меҳмон келса кўчалар ён атрофлар тозаланади, таъмирланади, давлат имижи бу.

Биз ўзбеклар уйимизга 4 та меҳмон келса ҳам хаммаёқни супуриб, артиб, тозалаб қўямиз.

Ҳозир давлат ташрифи даражасидаги меҳмонлар келган вақт, атрофдаги тозаликка барча идоралар билан бирга ўзимиз ҳам масъулмиз. Уй жойларимиз атрофига қараб қўйсак ҳам фақат фойда.

Меҳмонлар бизнинг уйимиз, Ўзбекистонимиз имижи ҳақида гапирсин, 1 кунга йўлларни ёпилиши, ободонлаштириш ёки таъмир ишларини ваҳима қилмайлик.

Балки хайрихоҳ бўлишимиз керак маҳалладош ва ватандошлар!

➥ @Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар!