Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Расмий 1-июндан бошлаб Ўзбекистондан ташқарига олиб | Xabarlar | rasmiy kanal

#Диққат #Расмий
1-июндан бошлаб Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган маҳсулотлар эълон қилинди


Қуйидагиларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:

ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;

кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.

Вазирлар Маҳкамасига мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган товарлар экспортини қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.

@Kunlik_xabarlar_uz