Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани и | Xabarlar | rasmiy kanal

Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркияга давлат ташрифи доирасида “икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи” қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Президентлар Украинадаги вазиятни муҳокама қилдилар. “Бўҳронни Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яҳлитлиги тамойилларидан келиб чиққан ҳолда тинч йўл билан ҳал этиш лозимлиги юзасидан якдил фикрдамиз. Бу уруш туркий тилли давлатларнинг икки томонлама ва туркий тилли давлатлар ҳамжамияти доирасида ҳамкорлик қилиши ва бирлашиши нақадар муҳим эканлигини яққол намоён қилди”,-деди президент Эрдўғон.

Қозоғистон Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлашдан бош тортган. 9 май-Ғалаба кунини нишонлаш пайтида қозоқ ҳукумати Георгий лентаси ва Россиянинг босқинчилиги рамзига айланган "Z" тамғасини тақиқлади.

@Kunlik_xabarlar_uz