2021-01-16 17:20:17
Ўзбекистонга инстаграмм интернети кириб келдию, барча бойвочча жаноблар ва хонимлар ўзини Туркияда ва Дубайда дам олишини, қанчалар бой ва бахтли яшашини инстаграммда бутун эл юртга кўрсатиб мақтаниб кетишди.
Олдин одамлар ўзини қилган меҳнати ва ҳунарлари билан мақтанишарди, ҳозирда эса айрим одамлар фақат интернетга чиқиб олиб нима овқатни пишириб ейиши билан мақтанишмоқда.
Ва энг қизиғи шундаки бунақа инсонларни подписчикги ҳам кўп.
Таниқли ёзувчи Абдулла Қодирий ўз ўғлига шундай деган экан. Ўғлим мен сенга велосипед сотиб олиб беришга пулим бемалол етади лекин сенга велосипед сотиб олиб беролмайман, сабаби сен тенгқур болаларда велосипед йўқ, уларни олдида мақтаниб велосипед учишга уялсанг керак деб айтган экан.
Бу гапдан шуни билиш мумкинки бутун эл юртга машҳур бўлган ёзувчи Абдулла Қодирий жуда ҳам виждонли ва ҳалқ дардида яшайдиган инсофли одам бўлган экан.
Аввалом бор инсонни евотган луқмаси ҳалол бўлсин. Виждонли инсон Пешона териси билан меҳнат қилиб топилган ризқини интернетга чиқиб олиб ҳаммага мақтаниб кўрсатолмайди.
Инсон бирор бир овқатни еса аввалом бор ўзини соғлиғи учун, ўзини қорни тўйиши учун ейди, биров учун эмас. Лекин интернетга, инстаграммга чиқиб олиб овқат еб ўтирганларни қилаётган иши бефаросатсизликдан, виждонсизликдан бошқа нарса эмас. Худди ўшалар еган гўштли, товуқли овқатларни бошқалар емагандек. Бундай инсонларни кўрганда, нима овқат емаганми бу, деган ҳаёл келади. Зеро кўрмаганни кўргани қурсин деган гаплар бекорга айтилмаган доно ҳалқимизда.
Бугун бир инсонда мансаб, бахт, бойлик бўлса, эртага бу нарсалар бошқа инсонда бўлиши мумкин. Зеро бу дунёга барча инсон меҳмондир. Ва бу дунё ҳеч кимни ўзи билан абадий олиб қолмайди.
Бу ҳаёт инсонга фақат овқат еб, ичиб, фақат ўйин кулгу қилиб, фақат нафсини қондириб юришга берилмаган.
Инсон бойлиги билан кучли эмас, инсон Жамиятга келтирган фойдали яхши савобли ишлари билан ҳалол меҳнати билан Азиз ва қадрлидир. Инсоннинг кучи уни қилган фойдали қилган яхши, эзгу ишларидан билинади.
Гўзал ГАБ Тохировна
@KunKayfiyatiGAB
490 viewsedited 14:20