Get Mystery Box with random crypto!

Суннатларни тарқатар эканмиз, бидъатлар ўлади 1. Муаззинга эр | Ma'lum muddatga kanal faoliyati to'xtatildi

Суннатларни тарқатар эканмиз, бидъатлар ўлади

1. Муаззинга эргашиб у айтаётган азон калималарни қайтариб туриш.
2. Тунги намозни икки ракат енгил намоз билан бошлаш.
3. Ичимликка нафас урмаслик, пуфламаслик.
4. Биронтангиз чап қўли билан таом емаслиги.
5. Сувни уч марта хўплаб, бўлиб ичиш.
6. Таҳорат билан ухлаш.
7. Бирон кишини Аллоҳ учун зиёрат қилиш.
8. Уйқудан олдин кўрпа-тўшакни қоқиб юбориш.
9. Аҳли оиласига уй юмушларида қарашиш.
10. Болаларга салом бериш.
11. Эркаклар кийим кийганда кўпроқ оқ рангли кийим кийиш.
12. Кўришганда қўл бериб сўрашиш.
13. Ўнг томонга ёнбошлаб ухлаш.
14. Касални ҳолидан хабар олиб, зиёрат қилгани бориш.
15. Аксирган кишига ҳамд айтмагунича ташмит - “ярҳамукаллоҳ” айтмаслик.
16. Калтакесакни ўлдириш суннатдан.
17. Йўлдаги азиятни олиб ташлаш ҳам суннатдандир.

Анвар Аҳмад таржимаси



@kullamasjidi