Get Mystery Box with random crypto!

Милицияга бир эркак қўнғироқ қиляпти:⠀ — Алло, милиция, хотини | Bu hali holvasi 🎃

Милицияга бир эркак қўнғироқ қиляпти:⠀
— Алло, милиция, хотиним йўқолиб қолди!⠀
— Тинчланинг, қаерга кетган эди хотинингиз?⠀
— Дўконга деб чиқиб кетганди...⠀
— Хотинингизни белгилари: Бўйи? Соч ранги?⠀
— Билмайман, бўйини ўлчаб кўрмагандим. Сочини рангини ҳар ҳафта алмаштириб туради. Охиргиси ёдимда йўқ!⠀
— Кўзини ранги-чи?⠀
— Ҳечам аҳамият бермаганман.⠀
— Қандай кийимда эди?⠀
— Билмайман ...⠀
— Машинада кетганмиди?⠀
— Ҳа, ҳа. Машинада!!! Ласетти. Ранги оқ, 2015 йил, автомат коробка, ўриндиқлар чармдан, галоген чироқли, қишки шиналар ўрнатилган, салонга монитор ҳам ўрнатиб берган эдим, - деб йиғлаб юборибди.⠀
— Ҳавотир олманг, машинангизни албатта топиб берамиз!