Get Mystery Box with random crypto!

'Экспорт клуб'да 'Халқаро бозорларда мижоз топиш' мавзусида се | K-TRADE (Janubiy Koreya 🇰🇷 Savdo Uyi)

"Экспорт клуб"да "Халқаро бозорларда мижоз топиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Экспорт клуб" ташкил этилган ва ҳар шанба кунлари клуб аъзолари учун фойдали семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Ўтган шанба куни ҳам Экспортчилар уюшмаси раис ўринбосари Сирожиддин Нарзикулов иштирокида "Халқаро бозорларда мижоз топиш йўллари" мавзусида, шу билан бирга халқаро эксперт Шохсанам Каримова иштирокида "Жанубий Кореяга экспорт қилишдаги талаблар" мавзуларида семинар бўлиб ўтди.

Клубнинг навбатдаги дарси эртага 14:30 да "Хорижиий контрактлар. Транспорт, сертификатлар, суғурталар, субсидиялари" мавзусида “Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш” уюшмаси юрисконсулти Миралиев Миржавоҳир иштирокида бўлиб ўтади.

Семинарда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг.

Семинарга рўйхатдан ўтиш

Тел.: +998335000033 +998336334444

Telegram | Instagram | Facebook | Website